Жаҳонгир Отажонов концертига чипта ютиб олиш имкониятини бермоқда

Қўшилди: 24 апрел 2016 14:20
Кўрилди: 1093
Комментарии: 0
 Жаҳонгир Отажонов концертига чипта ютиб олиш имкониятини бермоқда
Хонанда Жаҳонгир Отажонов 3-4-5 июнь кунлари “Истиқлол санъат саройида ўзининг “Иштибоҳ” номли яккахон концерт дастурини тақдим этади.
Шу муносабат билан хонанда мухлисларига концерт дастурига таклифнома ютиб олиш имкониятини яратди.
Унинг шартларига кўра, кимда-ким унинг Фейсбукдаги саҳифасига 5555 бўлиб шарҳ қолдирса 1-қатордан чипта ютиб олади.
“Азизлар концерт дастуримнинг чипталари учун ўйинлар бошланди. Бугунги ўйинда кимки 5555 “комментарий”га “таклифнома” сўзини ёзиб қолдирса 4 июнга 1-қатордан битта жой ютиб олади. Омад тилайман!”
Жаҳонгир Отажонов концерт дастурига аввалги йилларда ҳам мана шундай равишда чипталарни мухлисларига тортиқ қилган.