21-30 апрель кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

Қўшилди: 20 апрел 2016 12:00
Кўрилди: 1042
Комментарии: 0
21-30 апрель кунлари Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилади
Мазкур қитъа чемпионатида 32 давлатдан келган 500 нафардан зиёд атлетлар жами 15 вазн тоифасида баҳс юритишади.
Қитъа чемпионати баҳслари 24 апрель куни бошланади ва 30 апрелга қадар давом этади. Унга қадар 22 апрель куни Осиё оғир атлетика федерациясининг ижроий қўмита йиғилиши, 23 апрель санасида эса Осиё оғир атлетика федерациясининг Конгресси ўтказилади.
Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. Эркаклар терма жамоамиз "Рио-2016” ўйинларига йўлланмаларни (5 та) нақд қилиб қўйгани боис, ушбу қитъа чемпионатида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг лицензиялари учун аёллар терма жамоамиз кураш олиб боради.