Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 53 тийинга ошди

Қўшилди: 19 апрел 2016 10:00
Кўрилди: 1056
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 53 тийинга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 19 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2893 сўм 92 тийин этиб белгиланди. Бу 12 апрелдаги курсга нисбатан 5 сўм 53 тийинга кўп.
19 апрелдан эътиборан 1 евро қиймати 3295 сўм 98 тийин (12 апрелдаги курсга нисбатан 9 сўм 45 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 43 сўм 83 тийин (12 апрелдаги курсга нисбатан 1 сўм 1 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.