Британиялик боксчи Энтони Жошуа IBF версияси бўйича янги жаҳон чемпиони бўлди

Қўшилди: 11 апрел 2016 13:00
Кўрилди: 1147
Комментарии: 0
Британиялик боксчи Энтони Жошуа IBF версияси бўйича янги жаҳон чемпиони бўлди
Британиялик боксчи Энтони Жошуа америкалик Чарльз Мартинга қарши жангда рақибини нокаутга учратди ва Халқаро боксёрлик федерацияси (IBF) версияси бўйича ўта оғир вазн тоифасида янги жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда "Р-Спорт" нашрига асосланиб kun.uz хабар бермоқда. 
Бунгача ушбу унвонга Мартин эга эди.
Жанг 10 апрелга ўтар кечаси Лондонда бўлиб ўтди. Жанг америкалик ўтказиб юборилган зарбалардан икки марта рингга қулагандан кейин 2-раундаёқ якунланди. 
Бунгача боксчилардан бирортаси ҳам ўз фаолиятида мағлубиятга учрамаган. Жанг натижаларига кўра, Жошуада энди 16 та жангда 16 та ғалаба (16 таси ҳам нокаут билан), Мартин ҳисобида эса 26 та жангда 25 та ғалаба (21 та нокаут) ва битта мағлубият бўлди.