Хонанда Лола ўзининг «очиқ-сочиқ кийиниши» фарзандларига таъсири қилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Қўшилди: 03 апрел 2016 22:30
Кўрилди: 1263
Комментарии: 0
Хонанда Лола ўзининг «очиқ-сочиқ кийиниши» фарзандларига таъсири қилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
Хонанда Лола Йўлдошева «Даракчи» газетасининг «Онлайн-юлдуз» лойиҳасида меҳмон бўлиб, мухлисларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди. Саволлардан бири унинг хулқ-атвори фарзандларига қанчалик таъсири қилиши ҳақида бўлди, деб ёзади «Даракчи» газетасига асосланган daryo.uz
— Очиқ-сочиқ кийимлар, гапларингиз, ўзингизни тутишингиз она сифатида болаларингизга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлайсизми?
— Фарзандларим ҳар нарсада мендан ўрнак олиб келишяпти. Ҳатто бугун қизимнинг кийиниши, гап-сўзи ва ўзини тутишида ҳам ўз аксимин кўряпман. Бундан фақат хурсандман.