Лола ва Йигитали: 4 йил ўтиб, яна бирга

Қўшилди: 29 март 2016 13:00
Кўрилди: 1429
Комментарии: 0
Лола ва Йигитали: 4 йил ўтиб, яна бирга
Хонанда Лола Йўлдошева “Соғиндим” деб номланган янги қўшиғига видеоклип суратга олинаётганини маълум қилди.
Лола ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзишича, клипда актёр Йигитали Мамажонов иштирок этмоқда. Бу ҳақда хонанда шундай дейди:
“2012 йилда у менинг “Жоним соғиндим” клипимда илк бора суратга тушганди. Ва бир зумда энг талабгор актёрлардан бирига айланди. Чунки у иқтидорли. У Йигитали Мамажонов! Бугун орадан 4 йил ўтиб, биз яна суратга олиш майдончасида учрашдик... ”
Маълумотларга кўра, клип Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга олинмоқда.
Шундай қилиб, Йигитали Лоланинг клипида иккинчи бор суратга тушмоқда.