Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 95 тийинга ошди

Қўшилди: 29 март 2016 10:00
Кўрилди: 1078
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 95 тийинга ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 29 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2876 сўм 72 тийин этиб белгиланди. Бу 23 мартдаги курсга нисбатан 4 сўм 95 тийинга кўп.
29 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3224 сўм 73 тийин (23 мартдаги курсга нисбатан 7 сўм 13 тийин қиммат), 1 Хитой юани 441 сўм 67 тийин (23 мартдаги курсга нисбатан 73 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 42 сўм 4 тийин (23 мартдаги курсга нисбатан 30 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.