Февраль ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги ўсди

Қўшилди: 27 март 2016 18:40
Кўрилди: 1064
Комментарии: 0
Февраль ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги ўсди
2016 йилнинг февралида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги анча шиддат билан авж олди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ)га таяниб. 
Йилнинг иккинчи ойида ИФИ 1122 пунктни ташкил этди (1000 дан юқори белги фаоллик ўсганини, 1000 дан пасти эса тушганини кўрсатади), бу тадбиркорлик фаолиятининг жадаллиги январга нисбатан (944) 12,2 фоизга ошганини билдиради.
Февралда ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши индекснинг тўртта компонентидан учтаси ошишига боғлиқ бўлди: хўжалик субъектларининг банк ҳисоблари бўйича операциялари сони ўтган ойга нисбатан 15,5 фоизга, товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш 16,7 фоизга ошди, шунингдек, амалдаги хўжалик субъектлари компоненти 1 фоизга яхшиланди.
Бизнес фаоллигини савдо белгилари ҳимояси бўйича аниқлайдиган ИФИ компоненти, аксинча, пасайди ва январдаги 2,8630 дан 0,9522 пунктгача тушди.