БМТ Мария Шарапова билан ҳамкорликни тўхтатди

Қўшилди: 16 март 2016 12:00
Кўрилди: 1408
Комментарии: 0
БМТ Мария Шарапова билан ҳамкорликни тўхтатди
БМТ тақиқланган препарат— мельдоний қабул қилганини тан олган россиялик теннисчи ва халқаро ташкилотнинг тинчлик элчиси Мария Шарапова билан ҳамкорликни тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда. 
«БМТ умумий ишимиз, хусусан, Чернобиль фалокати оқибатлари билан кураш масаласидаги уринишларимизни қўллаб-қувватлагани учун Мария Шараповадан аввалгидек миннатдор. Бироқ Шарапованинг яқиндаги иқрорларини назарда тутиб, текширув якунлангунга қадар унинг тинчлик элчиси сифатидаги фаолиятини тўхтатишга мажбурмиз», — дея таъкидлаган БМТ вакили.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ допинг билан боғлиқ муаммо туфайли бир қатор машҳур брендлар, жумладан, Nike ва TAG Heuer Мария Шарапова билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.