Ўзбекистонда «Зўр ТВ» деб номланган янги мусиқий телеканал ишга тушиши кутилмоқда

Қўшилди: 13 март 2016 17:00
Кўрилди: 1609
Комментарии: 0
Ўзбекистонда «Зўр ТВ» деб номланган янги мусиқий телеканал ишга тушиши кутилмоқда
Ўзбекистонда яқин кунларда янги мусиқий телеканал очилиш арафасида. Бу ҳақда «Sayyod.com» хабар бермоқда. 
Ҳозирча телеканал «Зўр ТВ» деб номланиши ҳамда «Водий садоси» радиоси раҳбарияти томонидан очилаётгани маълум. «Зўр ТВ» ёшларбоп ва мусиқий йўналишда бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда керакли барча техника ва жиҳозлар олиб келинган, иш бошланиши учун қизғин ҳаракат кетмоқда.
Тез кунларда синов тартибида эфир йўлга қўйилиб, клиплар намойиши бошланиши билдирилган.