Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги Мария Шараповага қатъий чора кўрилишини талаб қилмоқда

Қўшилди: 11 март 2016 22:00
Кўрилди: 1446
Комментарии: 0
 Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги Мария Шараповага қатъий чора кўрилишини талаб қилмоқда
Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги(WADA) россиялик теннисчи Мария Шараповага қарши қатъий чора кўрилишига эришмоқчи, деб ёзади “Lenta.ru”.
Лондонда ўтказилган допингга қарши конференцияда агентлик вакиллари “Шарапова ишини шахсан назорат қилинишини” ва унга енгилроқ жазо қўлланилган тақдирда Спорт ҳакамлик судига мурожаат қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтишди. 
7 март куни Шарапова Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида унинг қонидан олинган намунада 2016 йилнинг 1 январидан тақиқланган препарат мельдоний аниқланганини маълум қилди. Бу воқеадан сўнг у билан ҳамкорлик қилаётган йирик компаниялар бирин-кетин шартномаларни бекор қила бошлади.