2 мартга ўтар кечаси Ер ёнидан осмонўпар бино тенги астероид учиб ўтди

Қўшилди: 02 март 2016 19:40
Кўрилди: 1397
Комментарии: 0
2 мартга ўтар кечаси Ер ёнидан осмонўпар бино тенги астероид учиб ўтди
Ер сайёраси яқинидан 2 мартга ўтар кечаси йирик ҳажмдаги астероид учиб ўтди. «РИА Новости» агентлигининг Халқаро астрономик иттифоқ қошидаги Митти сайёралар марказига асосланиб хабар қилишича, у Ердан 10,6 миллион километр олисдан учиб ўтган. 
Атира астероидлари тоифасига кирувчи бу астероид 2015 йил мартида Pan-STARRS 1 обсерваториясида кашф этилган эди. Унга DR 2015 индекси берилган.
Олимлар ҳисоб-китобига кўра, ўта хавфли астероид ҳисобланувчи бу осмон жисми ҳажми 180 метрдан 570 метргача бўлиши мумкин.