2015 йилнинг энг ёмон фильмлари ва ижодкорлари номи эълон қилинди

Қўшилди: 28 феврал 2016 17:30
Кўрилди: 1541
Комментарии: 0
2015 йилнинг энг ёмон фильмлари ва ижодкорлари номи эълон қилинди
“Кулрангнинг эллик хил товланиши” (“50 Shades of Grey”) ва “Фантастик тўртлик” кинокартиналари “Олтин малина” мукофотида йилнинг энг ёмон фильми дея қайд этилди. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.
“Кулрангнинг эллик хил товланиши” фильмида биргаликда роль ижро этган актёрлар Жейми Дорнан ва Дакота Жонсон энг ёмон актёр ва энг ёмон актриса сифатида ғолибликни қўлга киритишди. Шунингдек, улар “Энг ёмон дуэт” номинациясида ҳам ғолиб бўлишди.
Бундан ташқари, “Оскар” мукофотига номзод бўлган Эдди Редмэйн “Юпитернинг чиқиши” фильмидаги роли учун “Олтин малина”даги “Энг ёмон иккинчи даражали актёр” деб топилди.
Маълумот учун, номзодлар орасида “Кулрангнинг эллик хил товланиши”, “Пикселлар”, “Бақалоқ барчага қарши”, “Юпитернинг чиқиши” фильмлари етакчиклик қилган эди.
Энг ёмон ва кутилган натижани бера олмаган фильмларни баҳоловчи “Олтин малина” мукофоти натижалари “Оскар” мукофотидан бир кун аввал эълон қилинди.