Жонли овоздаги концертига тайёргарлик кўраётган Шуҳрат Қаюмов шифохонага ётқизилди

Қўшилди: 28 феврал 2016 15:40
Кўрилди: 1597
Комментарии: 0
Жонли овоздаги концертига тайёргарлик кўраётган Шуҳрат Қаюмов шифохонага ётқизилди
22—23 март кунлари жонли овоздаги концертини ўтказишни режалаштираётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов касалхонага тушиб қолди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда. 
«Шифокорлар ‘кучли шамоллаш’ деб айтишмоқда, аммо ҳали аниқ ташҳис қўйилмаган», — дея маълум қилган хонанданинг ўзи.
Шуҳрат Қаюмов ҳар гал концерт олдидан қандайдир дардга чалинишини айтмоқда. «Концертга тайёрланиши керак бўлган бир вақтда дард билан курашиш жуда қийин», — дейди у.
Айни дамда хонанда даволаниш билан биргаликда концерт дастурида ижро этадиган қўшиқлар матнини ёд олмоқда.