«Истиқлол» санъат саройида бериладиган энг кўп кунли концертлар рейтинги эълон қилинди

Қўшилди: 16 феврал 2016 20:40
Кўрилди: 1932
Комментарии: 0
«Истиқлол» санъат саройида бериладиган энг кўп кунли концертлар рейтинги эълон қилинди
«Kinorama.uz» сайти 2016 йилда Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройини узоқ кунлар ўз мухлислари билан ушлаб турадиган хонандалар рейтингини эълон қилди.

Дастлаб айни пайтда концерт санаси аниқ бўлган санъаткорлар рўйхатини келтириб ўтамиз:
Озодбек Назарбеков: 10—20 апрель кунлари «Меҳринг сабаб» деб номланган 11 кунлик концерт дастури;
Шаҳзода: 1—7 май кунлари 7 кунлик концерт дастури;
Алишер Файз: 17—22 май кунлари «Севги ҳикмати» номли 6 кунлик концерт дастури;
Гулсанам Мамазоитова: 9—13 февраль кунлари «Мен сени топгунимча» деб номланган 5 кунлик концерт дастури;
Райҳон: 23—27 февраль кунлари 5 кунлик концерт дастури;
Мирзо театри: 30—31 март, 1—2—3 апрель кунлари 5 кунлик концерт дастури;
Шоҳруххон: 23,24,26 май кунлари 3 кунлик концерт дастури;
Опа-сингил Асалхўжаевалар: 19—21 февраль кунлари 3 кунлик концерт дастури;
Дилдора Ниёзова 25—27 март кунлари 3 кунлик концерт дастури.

Шунингдек, ота-ўғил Равшан ва Фарруҳ Комиловлар, Зулайҳо Бойхонова, «Ҳандалак» гуруҳи ва Шуҳрат Қаюмовнинг 2 кунлик концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтади.

Рейтингдаги ўринлар қуйидагича кўриниш касб этди.
1-ўрин — Озодбек Назарбеков
2-ўрин — Шаҳзода
3-ўрин — Алишер Файз
4-ўрин — Гулсанам Мамазоитова, Райҳон, Мирзо театри
5-ўрин — Шоҳруххон, Дилдора Ниёзова, Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар.