Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов оламдан ўтди

Қўшилди: 13 феврал 2016 21:40
Кўрилди: 1891
Комментарии: 0
Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов оламдан ўтди
Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муяссар Раззоқова ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилган
«Ўзбекистон халқ ҳофизи Ўлмас ака Саиджонов бевақт дунёдан ўтди. Охиратлари обод бўлсин!», дейилади мазкур хабарда.
Маълум бўлишича, санъаткор 13 февраль, шанба куни 2-Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида юрак хуружидан вафот этган.
1951 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Туябоши қишлоғида таваллуд топган Ўлмас Саиджонов 10 январь куни 65 ёшни қаршилаганди.
Таҳририятимиз ходимлари номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.