Интернет фойдаланувчилари Путин ролига ДиКаприо ўрнига бошқа актёрни таклиф қилди

Қўшилди: 13 феврал 2016 12:00
Кўрилди: 1768
Комментарии: 0
Интернет фойдаланувчилари Путин ролига ДиКаприо ўрнига бошқа актёрни таклиф қилди
Интернет фойдаланувчилари бельгиялик актёр Маттиас Шонартс Россия президенти Владимир Путинга Леонардо ДиКаприодан кўра кўпроқ ўхшайди деб топди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда. 
38 ёшли Шонартс унча таниқли бўлмаган актёр. У суратга тушган сўнгги фильмлар — «Даниялик қиз», «Телба одамлардан узоқда», «Лофт» ва бошқалардир. 
Унинг Путин билан ўхшашлиги, айниқса, «Даниялик қиз» фильмида юзага чиқди.
Маълумот учун, аввалроқ Knightsbridge Entertainment кинокомпаниясининг «Путин» номли фильмида Леонардо Ди Каприо Россия президенти ролини ўйнашга розилик бергани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ эса Песков Путин у ҳақда фильм яратиш режалари, шунингдек, таниқли америкалик актёр Леонардо Ди Каприонинг, гўёки, унда бош рол ўйнаш ниятидан бехабар эканлигини маълум қилган эди.