Райҳон Уласенова: "Киноларда кам суратга тушишимнинг сабаби ролим учун катта гонорар сўрайман"

Қўшилди: 07 феврал 2016 22:30
Кўрилди: 1946
Комментарии: 0
Райҳон Уласенова: "Киноларда кам суратга тушишимнинг сабаби ролим учун катта гонорар сўрайман"
Роль танлайдиган актрисалиги билан танилган Райҳон Уласенова ўзининг ҳозирги кунда суратга олинаётган киноларда тез-тез кўриниш бермаслиги сабабини айтиб ўтди.
Унинг бу борадаги жавоблари "Ҳордиқ" газетасига берган интервьюсида келтирилган. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.
"Раҳматли устозим Марк Вайн "Райҳон сен яхши актрисасан. Шунинг учун имкониятингни очиб берадиган режиссёр билан ишлагин. Яхши сценарий бўлса пулига қарама, аммо сценарийдан кўнглинг тўлмаса, гонорарингни шу даражада баланд айтгинки, яқинингга йўллай олмасин", деб маслаҳат берарди.
Шу пайтга қадар ўнга яқин фильмларни сценарийси ёқмагани учун қайтардим. Гоҳида бу ишим хатомикан, деб ўйлаб қоламан ва шу заҳотиёқ устозимнинг гапларини эслаб, енгил тортаман", - деди актриса.