Британияда мушук вокзал катта назоратчиси этиб тайинланди

Қўшилди: 05 феврал 2016 18:20
Кўрилди: 1530
Комментарии: 0
Британияда мушук вокзал катта назоратчиси этиб тайинланди
Буюк Британиянинг Ғарбий Йоркшир графлигидаги Хаддерсфилд темир йўл бекатида беш йилдан буён сичқонларни тутиб келаётган Феликс лақабли мушук зараркунандалар бўйича вокзал катта назоратчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар берди.
Бекат ходимлари айтишича, 2011 йилдан буён мушук кемирувчиларни тутиш билан бирга, вокзалнинг доимий йўловчилари орасида дўстлар орттирган. Ўз меҳнатлари учун Феликс мунтазам равишда сийлаб турилган. Энди эса TransPennine Express темир йўл компанияси мушук учун махсус нур қайтаргичли жилет тиктирди ва унинг исми туширилган бейжик ясаттирди.
Бундан ташқари, чиптасиз кишиларни тутиш учун ўрнатилган тўсиқлардан туйнук очиб қўйилди, у ердан мушук бемалол бекатга кириб-чиқиши мумкин.