Дунёнинг энг аянчли иқтисодиётлари рейтинги тузилди

Қўшилди: 05 феврал 2016 15:20
Кўрилди: 1770
Комментарии: 0
Дунёнинг энг аянчли иқтисодиётлари рейтинги тузилди
Bloomberg инфляциянинг ишсизликка нисбатини кўрсатувчи индекслар асосида энг аянчли иқтисодиётга эга бўлган мамлакатлар рейтингини тузди, деб ёзади «РБК». Унга 63 та давлат киритилди.
Венесуэла рўйхатда 159,7 индекси билан етакчилик қилди. У ўтган йили ҳам рейтингда биринчи бўлган, бироқ ўшанда кўрсаткич анча кичик — 105,1 ни ташкил этган эди. Юқори ўнталикка, шунингдек, Аргентина (39,9), Жанубий Африка Республикаси, Греция, Украина, Испания, Сербия, Туркия, Бразилия ва Қозоғистон кирди.
Россия рейтингда 14-ўринни эгаллади, бу ўтган йилги натижа (7-ўрин)дан анча яхши.