Озодбек Назарбековнинг концерт кунлари қисқаришига сабаб нима?

Қўшилди: 29 январ 2016 23:00
Кўрилди: 1988
Комментарии: 0
Озодбек Назарбековнинг концерт кунлари қисқаришига сабаб нима?
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг бу йилги концерт кунлари аниқ бўлди. Kun.uz'нинг ёзишича, хонанда 10-20 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Меҳринг сабаб” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этади.
Концерт баннерида унинг фонограмма орқали ижро этилиши маълум қилинган. Darakchi.uz сайти аввалги сал кам бир ойлик концерт жонли ижрода бўлгани сабаб мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида хонанданинг маъмури билан боғланди.
- Концерт кунларини 10 кун деб эълон қилганимизга сабаб, чипталарнинг сотувини кузатамиз, агар чипталар қолмаса яна қўшимча кунларни банд қилишимиз мумкин. Фонограмма масаласига келадиган бўлсак, ўтган йилги концертимизда ҳам фонограммада ижро этилади деб, жонли ижрода концерт қўйганмиз. Бу йил дастур қандай ижрода бўлишини ҳали вақт кўрсатади. Эҳтимол жонли, балки фонограмма бўлиши ҳам мумкин.