ForumEconomics бўйича 2016 йилги ЯИМ ўсиши: Ўзбекистонда +7,2 фоиз, Россияда -0,2 фоиз

Қўшилди: 27 январ 2016 22:00
Кўрилди: 1643
Комментарии: 0
ForumEconomics бўйича 2016 йилги ЯИМ ўсиши: Ўзбекистонда +7,2 фоиз, Россияда -0,2 фоиз
ForumEconomics таҳлилчилари 2016 йилда ялпи ички маҳсулоти ҳажми энг тез ва суст ўсадиган мамлакатлар рейтингини тузиб чиқди
Ўзбекистон иқтисодиёти энг тез ўсаётган мамлакатлар 15 талигида 7,2 фоизлик кўрсаткич билан, Хитой (кутилаётган ўсиш — 6,5 фоиз)ни ортда қолдиргани ҳолда, еттинчи бўлди. Рейтингда биринчи ўринни Туркманистон банд этган (кутилаётган ўсиш — 8,8 фоиз).
ЯИМ ҳажми энг суст ўсадиган мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни -4,8 фоизлик кўрсаткич билан Венесуэла эгаллади. 6-ўриндан Беларусь (-0,3 фоиз), 7-ўриндан Россия (-0,2 фоиз) ва 15-ўриндан Украина жой олган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,8 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда.
ForumEconomics — жаҳоннинг 127 мамлакати бўйича иқтисодий таҳлил ва прогнозлар олиб борадиган етакчи компаниялардан бири бўлиб, мижозлари орасида General Motors, BMW, Coca-Cola, Lenovo, Nestle, Samsung, Toyota каби йирик корпорациялар бор.