"Euronews"да Марғилон ҳақида репортаж намойиш этилмоқда

Қўшилди: 26 январ 2016 11:00
Кўрилди: 1816
Комментарии: 0
"Euronews"да Марғилон ҳақида репортаж намойиш этилмоқда
"Euronews" телеканали орқали эфирга узатилаётган “Ўзбекистондан откриткалар” туркумидаги репортажларнинг навбатдаги сони Марғилонга бағишланди.
 Видеоролик 25 январдан 31 январга қадар намойиш этилади. Ушбу эпизод “Ўзбекистондан откриткалар” туркумидаги репортажларнинг тўртинчи сони ҳисобланади. Роликнинг асосий мавзуси дунёга машҳур Марғилон атласи, деб хабар беради "Ўзбектуризм" МК ахборот хизмати.
 Бундан олдинги репортажларда қадимий шаҳарлар Самарқанд ва Хивадаги тарихий-маданий мерос ҳақида ҳикоя қилинган эди.
Дастурнинг кейинги қисмлари Шаҳрисабз ва Риштонга бағишланиши режалаштирилган.
">