Ўзбекистонда муомаладаги пластик карточкалар сони 16 миллиондан ошди

Қўшилди: 20 январ 2016 16:38
Кўрилди: 1554
Комментарии: 0
Ўзбекистонда муомаладаги пластик карточкалар сони 16 миллиондан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кенгайтирилган Бошқарув мажлисида банк тизимининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ва шу йилнинг 15 январида республика Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ижро этилишини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда қайд этилишича, ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 88 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам 2014 йилга нисбатан 1,3 баробардан зиёд ошди. Бу эса, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўрилаётган мақсадли чора-тадбирларнинг самарасидир.
Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони йил сайин ортиб, уларнинг умумий сони бугунги кунга келиб 16,3 млн. донадан ошди, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминаллари сони эса 183,1 мингтага етди.