Бешта сайёра сўнгги ўн йил ичида илк маротаба бир қаторга саф тортади

Қўшилди: 20 январ 2016 12:20
Кўрилди: 1811
Комментарии: 0
Бешта сайёра сўнгги ўн йил ичида илк маротаба бир қаторга саф тортади
2016 йил 20 январдан 20 февралгача осмонда бешта сайёранинг намойишини кузатса бўлади. Бу ҳақда Huffingston Post нашри берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Меркурий, Венера, Сатурн, Марс ва Юпитер сўнгги ўн йил ичида илк маротаба кетма-кет сафга тизилади.
Диагонал шаклда тизилган сайёраларни Ердан туриб 20 январь, чоршанба куни томоша қилса бўлади.
Бешта ёрқин сайёра сўнгги ўн йил ичида шундай тартибда саф тортадики, уларни ҳеч бир воситасиз, оддий кўз билан томоша қилиш имкони пайдо бўлади.
Ҳодиса 20 февраль кунига қадар бир ой давом этади.