Дунё рейтингига кирувчи 50 теннисчидан 16 нафари келишилган матчларда ўйнаганлиги маълум қилинмоқда

Қўшилди: 19 январ 2016 14:00
Кўрилди: 1651
Комментарии: 0
Дунё рейтингига кирувчи 50 теннисчидан 16 нафари келишилган матчларда ўйнаганлиги маълум қилинмоқда
Исм-шарифлари ошкор этилмаётган энг яхши теннисчилар келишилган ўйинларда иштирок этганлиги маълум қилинмоқда. Бундан ташқари, ушбу теннисчилардан баъзилари бугунги кунда Australian Open’да «Катта дубулға» мусобақаларининг биринчи турнирида иштирок этмоқда. Бу ҳақда «MK.ru» хабар беради. 
Манбаларда таъкидланишича, бу ишларга дунё рейтингига киритилган 50 теннисчидан 16 нафари аралашган бўлиб, келишилган матчлар ўн йил давомида ўтказиб келинган. Ушбу вазиятдан олий мартабали органлар хабардор бўлгани ҳолда, бунга ҳеч қандай тўсқинлик қилмаган.
Қоидабузарлар орасида «Катта дубулға» турнирининг ғолиблари ҳам борлиги маълум қилинмоқда, улардан саккиз нафари эса шу кунларда Австралия Очиқ чемпионати бошланган Мельбурндаги мусобақаларда иштирок этади.
18 январь куни маълум бўлишича, Новак Жоковичга 2007 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган турнирда 200 минг доллар эвазига матчда мағлуб бўлиш таклифи билдирилган. Бу ҳақда сербиялик теннисчининг ўзи маълум қилган.