Британия йўлларида ҳайдовчисиз автомобилларни синаб кўришмоқчи

Қўшилди: 14 август 2013 22:56
Кўрилди: 16437
Комментарии: 0
Британия йўлларида ҳайдовчисиз автомобилларни синаб кўришмоқчи
Шу йилнинг ўзида Британия йўлларида ғаройиб автомобилларни синаб кўриш ишлари бошланади. 

Ушбу машиналарнинг ўзига хослиги шундаки, улар тўлиқ автоматлаштирилган. Ҳайдовчисиз автомобиль видеокамералар ва сенсорлар тизими ёрдамида бошқарилади. 

Тўғри, синовлар даврида олимлар эҳтиёт чорасини кўриб, салонга ҳайдовчини ўтқазиб қўйишга қарор қилишди. Кутилмаган вазият юзага келганида, ҳайдовчи бошқарувни ўз қўлига олади. 

Ҳозирча автоматлаштирилган автомобиллар бошқа машиналардан узоқроқ масофада ҳаракат қилади. “Ақлли” автомобиллар кундалик ҳаракатлар йўналишини эслаб қолиши мумкин.