Халқаро космик станцияда биринчи марта гул очилди

Қўшилди: 17 январ 2016 17:15
Кўрилди: 1638
Комментарии: 0
Халқаро космик станцияда биринчи марта гул очилди
Халқаро космик станцияда (ХКС) илк бор гул очилди. Бу ҳақда NASA астронавти Скот Келли Twitter орқали маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net»
«Ҳа, коинотда ҳаётнинг бошқа шакллари ҳам бор!», — дея изоҳ қолдирган Келли Twitter’даги сурат остида. NASA’нинг билдиришича, астра-цинния ўтган йили астронавт Челли Линдгрен томонидан Veggie контейнерига ўтқазилган. Уринишларга қарамай, икки гулни қутқаришнинг имкони бўлмаган ва улар тадқиқот учун Ерга қайтарилган.
Бошқа иккита гул ўсишда давом этган: 12 январда уларда ғунчалар пайдо бўлган, орадан тўрт кун ўтиб эса улардан бири очилган.