Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди

Қўшилди: 16 январ 2016 10:50
Кўрилди: 1646
Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди
15 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.
Давлат раҳбарининг нутқида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганлигига қарамай, 2015 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ҳамда чуқур таркибий ўзгартиришлар, хусусий мулк ва кичик бизнес манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳар томонлама пухта Дастурнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт ўсишининг барқарор ва юқори суръатларига ҳамда макроиқтисодий мувозанатга эришилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларида эришилган ютуқларга тўхталиб ўтилди.