Жаҳонгир Воҳидов Лондондаги шахмат турнирида ғолиб бўлди

Қўшилди: 06 январ 2016 11:20
Кўрилди: 1645
Комментарии: 0
Жаҳонгир Воҳидов Лондондаги шахмат турнирида ғолиб бўлди
Англияда шахмат бўйича анъанавий шахмат фестивали якунланди. Ўз тарихида 91-маротаба ташкил этилган Hastings International Chess Congress турнирида ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов муваффақиятли иштирок этди.
Фестивалнинг асосий турнири Tradewise Hastings Masters бўлиб, айнан шу мусобақада Воҳидов ўз имкониятини синовдан ўтказди. Самарқандлик гроссмейстер ушбу мусобақада бешинчи рақам остида таснифланган бўлишига қарамай, якунда кучли рақибларини ортда қолдириб, турнир ғолиби бўлди. Бу ҳақда "Оламспорт.com"га асосланиб kun.uz хабар берган.
У сўнгги 9-турда қора доналарда турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси Игор Хенкин билан дуранг ўйнади. Германиялик бу гроссмейстер турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси эди. Ушбу дуранг натижа Жаҳонгир Воҳидовни 7 очко билан турнир ғолибига айлантирди.
Шунча очко жамғарган польшалик Александр Миста қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи, литвалик гроссмейстер Сарунас Сулскис 6,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.