Bloomberg 2016 йилда доллар рекорд даражада ўсишини прогноз қилмоқда

Қўшилди: 02 январ 2016 21:30
Кўрилди: 2249
Комментарии: 0
Bloomberg 2016 йилда доллар рекорд даражада ўсишини прогноз қилмоқда
Kun.uz'нинг ёзишича, 2016 йилда АҚШ доллари курси канада доллари, британ фунти ва норвег кронасидан ташқари, барча асосий рақобатчиларига нисбатан ўсади. Бундай маълумотлар Bloomberg ахборот агентлиги экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқотда берилган.
Экспертларнинг фикрича, Янги Зеландия ва Австралия долларлари ҳамда швейцар франки курси ҳаммадан кўпроқ тушиб кетади (5,5-8 фоиз). АҚШ долларига нисбатан Дания ва Швеция кроналари (5 фоиз), япон иенаси (3,5 фоиз), евро (3 фоиз) курси тушиб кетади.
Экспертларнинг фикрича, долларнинг кутилаётган мустаҳкамланиши 2015 йил декабрида қабул қилинган, АҚШ Федерал захира тизимининг таянч ставкасининг оширилиши ҳақидаги қарори билан боғланган. Экспертлар 2016 йилда иқтисодий ўсиш давом этса, ставка яна 4 маротаба оширилиши мумкинлиги айтишмоқда.