2015 йилги Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» жамоасига олтин медаллар топширилди

Қўшилди: 30 декабр 2015 21:30
Кўрилди: 1767
Комментарии: 0
2015 йилги Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» жамоасига олтин медаллар топширилди
29 декабрь куни Тошкентдаги «Версаль» ресторанида 24-миллий чемпионат якунларига кўра чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган 11 карра Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» жамоасини расмий тақдирлаш маросими ҳамда Янги йил базми ташкил этилди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда. 
Жамоа аъзоларига олтин медалларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магометов топширди.
Шундан сўнг, алоҳида номинациялар бўйича футболчиларга эсдалик совғалари топширилди. Ярим ҳимоячи Шерзод Каримовнинг «Локомотив» дарвозасига киритган голи мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди. Чемпионат тўпурари бўлган Игорь Сергеев эса «Пахтакор»нинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси бўлди.
Сергеев бу йилги мавсумда жами 50 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилди. Унга клуб раҳбарияти томонидан совға сифатида автомобиль калити топширилди.
Бундан ташқари, маросимда йил давомида «Пахтакор» жамоасини ёритиб борган оммавий ахборот воситалари ҳодимларидан бир гуруҳига фахрий ёрлиқлар топширилди.
Маълумот учун, «Пахтакор» Олий лиганинг 2015 йилги мавсумида чемпионликни охирги турда қўлга киритди.