NASA олимлари Марс ҳаёт учун яроқли эканлигини исботлади

Қўшилди: 27 декабр 2015 23:00
Кўрилди: 1948
Комментарии: 0
NASA олимлари Марс ҳаёт учун яроқли эканлигини исботлади
Марс сайёрасида тадқиқот ишларини давом эттираётган NASA’нинг Curiosity ровери тирик организмларнинг яшаши учун етарли даражада азотни топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда. 
Гейл кратери яқинида ишлаётган марсоход тадқиқот учун чўкинди жинсларни танлаб олган. Намуналарни қайнатиш давомида NASA мутахассислари азот диоксидини ажратиб олишга эришган.
Мазкур топилма Қизил сайёрада ҳаёт борлиги ҳақидаги назарияни тасдиқлайди. Бир қатор мутахассисларнинг фикрича, тадқиқот зондлари томонидан Марсда топилган бир қатор моддалар у ерга фазовий чиқиндилар кўринишида тушган бўлиши мумкин.