Ўзбекистон автосаноати йиллик айланмаси 4 млрд. доллардан ошади

Қўшилди: 24 декабр 2015 22:20
Кўрилди: 1955
Комментарии: 0
Ўзбекистон автосаноати йиллик айланмаси 4 млрд. доллардан ошади
Ўзбекистон автомобиль саноатининг йиллик айланмаси 4 миллиард доллардан ошади, дея хабар бермоқда UzDaily
Бугунги кунда маҳаллий автосаноат мамлакат иқтисодиётининг энг шиддат билан ривожланаётган соҳаларидан бири ва Ўзбекистон экспорт салоҳияти намунаси ҳисобланади. У мамлакат ташқи иқтисодий фаолияти ривожланишида бора-бора каттароқ рол ўйнамоқда.
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ўз тузилмасида 25 мингдан ортиқ ходимлар ва 4 миллиард доллардан зиёд йиллик айланмага эга.
«Ўзавтосаноат» АК таркибига 70 дан ортиқ корхоналар, жумладан, асосий автомобиль йиғувчи компаниялар — GM Uzbekistan АЖ, «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ, JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК киради.