Ерда юз бериш хавфи бўлган ҳалокат башорат қилинди

Қўшилди: 23 декабр 2015 22:30
Кўрилди: 2548
Комментарии: 0
 Ерда юз бериш хавфи бўлган ҳалокат башорат қилинди
Ер сайёрасининг астероидлар ва кометалар билан тўқнашиши хавфи мавжуд. Астрономлар хавф даражасини космик кентаврлар сабаб аниқлай олмаган. Бу ҳақда Astronomy журналида чоп этилган маълумотларга асосланиб Lenta.ru хабар бермоқда.
Олимлар Юпитер ва Нептун орбиталари оралиғидаги кентаврлар орбитаси-йирик астероидларни кўздан кечирди. Мазкур фазовий жисмлар Марс ва Юпитер оралиғида жойлашган асосий минтақа астероидлари ва Койпер минтақасидаги йирик жисмлар орасидаги жойни эгаллаган.
Кентаврлар бош минтақада жойлашган астероидлардан сезиларли даражада катта ҳисобланади. Бу шарсимон жисмлар диаметри 60-100 километрга тенг ва улар тош ва музлардан таркиб топган.
Улар чўзилган ва барқарор бўлмаган орбиталар бўйлаб ҳаракатланади. Сўнгги 20 йил ичида бундай жисмларнинг юзлаб тури аниқланган.
Кентаврлар ер сайёраси билан тўқнашган ҳамма астероидлардан ҳам кўра оғирроқ. Унинг қолдиқлари эса ер сайёрасини 100 йил мобайнида бомбардимон қилиши мумкин. Астрономларнинг фикрига кўра, мазкур объектларни ер сайёраси билан тўқнашиш хавфи юқорилиги боис мунтазам равишда кузатиладиган объектлар сирасига киритиш лозим.