2015 YB астероиди 19 декабрда Ер яқинидан учиб ўтади

Қўшилди: 19 декабр 2015 11:00
Кўрилди: 1857
Комментарии: 0
2015 YB астероиди 19 декабрда Ер яқинидан учиб ўтади
2015 YB астероиди 19 декабрда Ердан бор-йўғи 60 минг км. узоқликдан учиб ўтади, деб хабар бермоқда Москва планетарийсига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. Астероид учиб ўтадиган масофа Ердан Ойгача бўлган масофадан 7 марта кичикроқ бўлади.
“Самовий жисм 2 кун аввал, яъни 2015 йил 16 декабрда АҚШ обсерваторияларидан бирида Орион юлдузлар туркумида аниқланди”, деб айтди планетарий ходими.
Kun.uz'нинг ёзишича, Астероид Тошкент вақти билан соат 17:00 ларда Ерга максимал даражада яқинлашади. Уни фақатгина катта профессионал телескоплар ёрдамида кўриш мумкин бўлади.
Астрономларнинг баҳолашича, жисмнинг ўлчами диаметрида 8-18 метрни, тезлиги эса 14,45 км/сонияни ташкил қилади. Унга сайёрамиз билан тўқнашиш эҳтимолини истисно қилувчи нолинчи хавфсизлик даражаси берилди.