Равшан Эрматов «Йилнинг энг яхши ҳаками» бўлиши мумкин

Қўшилди: 18 декабр 2015 22:00
Кўрилди: 1822
Комментарии: 0
 Равшан Эрматов «Йилнинг энг яхши ҳаками» бўлиши мумкин
Европа клублари ассоциацияси йилнинг энг яхши футболчиси, мураббийи, футбол клуби, агенти ва ҳаками номига номзодлар исм-фамилиясини эълон қилди. Бу ҳақда “Uz24.uz” хабар бермоқда.
Унга кўра, “Йилнинг энг яхши ҳаками” номига даъвогарлар орасида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳам бор.
Рўйхатдан Эрматовдан ташқари Жюнейт Чакир, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама, Норберт Хауата каби ҳакамлар ҳам ўрин эгаллаган.
Овоз бериш жараёни беш кун давом этади. Мукофотни топшириш маросими 27-28 декабрь кунлари БААда бўлиб ўтади.
Йилнинг энг яхши футбол клуби, футболчиси, мураббийи ва ҳакамини 17 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари аниқлаб беради. 2014 йилда “Йилнинг эх яхши ҳаками” мақомига италиялик ҳакам Никола Рицзолли сазовор бўлган эди.
2015 йилнинг энг яхши футболчилари рўйхатига Лионель Месси (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Реал”) ва Жанлуижи Буффон (“Ювентус”) каби футболчилар киритилган.