Россияда долларнинг нархи тарихий максимумига эришди

Қўшилди: 15 декабр 2015 23:00
Кўрилди: 2028
Комментарии: 0
Россияда долларнинг нархи тарихий максимумига эришди
Россия банки долларнинг расмий курсини яна 60,5 тийинга оширди ва унинг нархи рекорд даражадаги 70,83 рублга етди. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда. Доллар 1998 йилда рубль қиймати ўзгартирилгандан кейин ҳали бундай қиммат нархда сотилмаганди. Бунгача рубль курсининг энг паст кўрсаткичи жорий йилнинг 25 августида қайд қилинганди, ўшанда Россия Марказий банки доллар нархини 70,75 рубль қийматида ўрнатганди.
Евронинг расмий курси 1,26 рублга кўтарилиб, охирги 10 ой ичида биринчи марта 78 рублдан ошди ва 78,23 рублни ташкил қилди. Охирги марта евро бундан қимматроқ 2015 йил 3 февралда 78,79 рублдан сотилганди.