АҚШда Юлдуз Усмонова ҳақида китоб чоп этилди

Қўшилди: 13 декабр 2015 21:45
Кўрилди: 2618
Комментарии: 0
АҚШда Юлдуз Усмонова ҳақида китоб чоп этилди
12 декабрь куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг туғилган куни бўлиб ўтди. Бу кун муносабати билан ижтимоий тармоқлар хонанданинг суратлари ва унга йўлланган табриклар билан тўлиб тошди, деб хабар қилади «Qalampir.uz». 
Фотограф Муҳиддин Алининг маълум қилишича, АҚШнинг Индиана университети томонидан 2015 йилда чоп этилган Марказий Осиё мусиқасига оид The Music of Central Asia китобининг Pop Music бўлимида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижодига алоҳида тўхталинган.
Фаолиятини Марғилондаги ижодиёт уйларидан бирида болалар дутор ансамблида бошлаган Юлдуз, кейинчалик Гавҳар Раҳимова, Саодат Қобулова каби ўзбек санъатининг буюк дарғалари эътиборига тушади ва уларнинг йўл-йўриқлари, кўрсатмалари билан санъатда ўз ўрнини топа олди.
Бугунги кунга қадар у мингга яқин қўшиқ, 50 га яқин аудио ва видео альбомлар, 300 дан ортиқ концерт дастурларини тақдим этган.
2007 йилдан Туркияда фаолият бошлаб, бир муддат Истанбулда истиқомат қилган хонанда туркиялик таниқли санъаткорлар билан бир неча дуэтлар куйлашга, 5 та мусиқий альбом чиқаришга ҳам эришди.