Футбол бўйича Евро—2016 финал босқичига қуръа ташланди

Қўшилди: 13 декабр 2015 12:15
Кўрилди: 1889
Комментарии: 0
Футбол бўйича Евро—2016 финал босқичига қуръа ташланди
Париж шаҳрида 2016 йили бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг якуний финал босқичига қуръа ташланди, деб хабар қилади «Uff.uz». 
Унга кўра, мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 24 та жамоа олтита гуруҳга бўлинди.
Мутахассислар «E» гуруҳини «ўлим гуруҳи» деб эътироф этмоқда. Гуруҳда Бельгия, Италия ва Швеция ўртасида кейинги босқичга чиқиш жуда жиддий кураш бўлиши кутилмоқда. Ирландия эса уларга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳакарат қилиши турган гап.
Шунингдек, «D» гуруҳида ҳам кураш анчагина жиддий бўлиши кутилмоқда. Испания гуруҳ фаворити бўлса-да, Туркия Чехия ва Хорватия терма жамоалари анчагина кучли таркибга эгадир.

Демак, қуръа натижалари билан танишинг:
«A» гуруҳи: Франция, Руминия, Албания, Швейцария.
«B» гуруҳи: Англия, Россия, Уэльс, Словакия.
«C» гуруҳи: Германия, Украина, Польша, Шимолий Ирландия.
«D» гуруҳи: Испания, Чехия, Туркия, Хорватия.
«E» гуруҳи: Бельгия, Италия, Ирландия, Швеция.
«F» гуруҳи: Португалия, Исландия, Австрия, Венгрия.