Nokia янги қурилмаларини кузда намойиш этади

Қўшилди: 14 август 2013 22:55
Кўрилди: 3577
Комментарии: 0
Nokia янги қурилмаларини кузда намойиш этади
Финляндиянинг телефонлар ишлаб чиқарувчи Nokia компанияси 2013 йил охиригача планшет, “планшетофон” ва иккита SIM-картали Lumia қурилмасини тақдим этишни режалаштирмоқда. 

Янги маҳсулотлар компаниянинг “йўл харитаси”га мувофиқ ҳар ойда пайдо бўлади. Сентябрь ойининг охирида Nokia янги планшетни чиқаришни режалаштирган. Ушбу қурилма Американинг AT&T оператори учун мўлжалланган. Ҳозирча планшетнинг халқаро бозорга чиқиш санаси номаълум. AT&T учун чиқариладиган Nokia планшети Windows бошқаруви остида ишлаши тахмин қилинмоқда, холос. 

Ноябрь ойининг бошида эса компания истеъмолчиларни катта экранли смартфон, яъни планшет ва телефон гибриди билан хурсанд қилиш ниятида. Одатда “планшетфонлар”га экрани 5,5 дюймли ва ундан катта смартфонлар киради. Ҳозирча янги қурилма экранининг ўлчами номаълум. 

Декабрь ойида иккита SIM-картали Lumia смартфонининг моделлари тақдим этилади. Nokia мобил телефонлари линияси шундай функционалликка эга кўплаб моделларни ўз ичига олган, бироқ икки “симка”ли смартфонлар ҳали тақдим этилмаган эди.