Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2765 сўмдан ошди

Қўшилди: 10 декабр 2015 11:40
Кўрилди: 1911
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2765 сўмдан ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 10 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2765 сўм 20 тийин этиб белгиланди. Бу 1 декабрдаги курсга нисбатан 14 сўм 77 тийинга кўп.
Маълумот учун, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет ўн ҳафтадан бери камида 14 сўмга қимматламоқда. Бунгача курс 4—6 сўм атрофида юқорилаб бораётган эди.
10 декабрдан эътиборан 1 евро қиймати 2973 сўм 50 тийин (1 декабрдаги курсга нисбатан 45 сўм 62 тийин қиммат — кетма-кет олти ҳафталик пасайишдан сўнг, Евроиттифоқ валютасининг сўмга нисбатан курси биринчи марта ўсди), 1 Россия рубли эса 39 сўм 90 тийин (1 декабрдаги курсга нисбатан 1 сўм 62 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.