Ўзбекистон сўми долларга нисбатан қадрсизланиши бўйича МДҲда 11-ўринни эгаллади

Қўшилди: 01 декабр 2015 21:00
Кўрилди: 2283
Комментарии: 0
Ўзбекистон сўми долларга нисбатан қадрсизланиши бўйича МДҲда 11-ўринни эгаллади
Daryo.uz'нинг ёзишича, МДҲ мамлакатлари ва Грузия орасида қозоқ тенгеси 2015 йил давомида долларга нисбатан энг кўп қадрсизланган пул бирлигига айланди. Бу ҳақда, Қирғизистон Миллий банки маълумотларига асосланиб, KNews хабар бермоқда. 
Қозоғистон миллий валютаси 2015 йил давомида долларга нисбатан 68 фоизга қадрсизланди. Қозоғистон Миллий банки маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда 1 АҚШ доллари 307,4 тенгега тенг.
Валютаси долларга нисбатан қадрсизланган МДҲ мамлакатлари ва Грузия рейтингида Ўзбекистон 11-ўринни эгаллади — ҳисобот даврида ўзбек сўми долларга нисбатан 12,94 фоизга қадрсизланган. Долларга нисбатан энг кам қадрсизланган валюта арман драми бўлди (12-ўрин, 1,46 фоиз).
Миллий пул бирлигининг қадрсизланиши бўйича тенгедан кейинги ўринларни Беларусь рубли (52 фоиз), украин гривнаси (51,47 фоиз), Озарбайжон манати (34,01 фоиз), қирғиз сўми (28,87 фоиз), Молдова лейи (28,78 фоиз), грузин лариси (27,79 фоиз), тожик сомониси (26,69 фоиз), туркман манати (22,81 фоиз) ва Россия рубли (17,78 фоиз) эгаллаган.
Қайд этиш жоиз, доллар курсининг мустаҳкамланиши бутун дунё бўйича кузатилмоқда.