Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2750 сўмдан ошди

Қўшилди: 30 ноябр 2015 19:30
Кўрилди: 2058
Комментарии: 0
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2750 сўмдан ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 1 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2750 сўм 43 тийин этиб белгиланди. Бу 24 ноябрдаги курсга нисбатан 14 сўм 69 тийинга кўп. Маълумот учун, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет тўққиз ҳафтадан бери камида 14 сўмга қимматламоқда. Бунгача курс 4—6 сўм атрофида юқорилаб бораётган эди.
1 декабрдан эътиборан 1 евро қиймати 2927 сўм 88 тийин (24 ноябрдаги курсга нисбатан 3 сўм 79 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 41 сўм 52 тийин (24 ноябрдаги курсга нисбатан 65 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.