Самвел Бабаян Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Қўшилди: 27 ноябр 2015 16:30
Кўрилди: 2064
Комментарии: 0
Самвел Бабаян Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг янги мураббийлар штаби тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида юқори савияда иштирок этишини таъминлаш, 2016 йилги Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасига йўлланмани қўлга киритиш йўлидаги тайёргарликларни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти қарорига асосан олимпия терма жамоасининг янги мураббийлар штаби тасдиқланди.

Штаб қуйидагича кўриниш олди:
Бош мураббий: Самвел Бабаян
Катта мураббий: Виктор Жалилов
Мураббий: Равшан Ҳайдаров
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Андрей Шипилов
Дарвозабонлар мураббийи: Анвар Рашидов
Илмий услубий гуруҳ: Грегорий Колосовский, Фарҳод Абдуқодиров
Шифокор: Умид Баҳромов
Маъмур: Виталий Жалилов

Шу билан бирга янги бош мураббий раҳбарлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг декабрь ва январь ойидаги иш режаси тасдиқланди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг олдига Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпия мусобқаларига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Бабаян Ўзбекистон олимпия термаси бош мураббийлиги лавозимида Виктор Жалиловнинг ўрнини эгаллади. Жалилов 2015 йилнинг 23 июнидан бери олимпиячиларни бошқариб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи ҳисобланади.