Аждарҳонинг юбилейи: Брюс Ли таваллудига 75 йил тўлди

Қўшилди: 27 ноябр 2015 13:30
Кўрилди: 2761
Комментарии: 0
Аждарҳонинг юбилейи: Брюс Ли таваллудига 75 йил тўлди
Ҳозирги кунга қадар бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинлар учун кумир ҳисобланган артист ва жанговар санъат устаси Брюс Ли таваллудига 27 ноябрь куни 75 йил тўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда. 
Ли бутун фаолияти давомида Шарқ ва Ғарб маданиятини ўзаро боғлаб турди, ҳар икки томонда ҳам юлдуз даражасига чиқа олди.
Брюс дастлабки ролларини ҳали бола вақтида (дебютини 3 ойлигида — чақалоқ қиз роли билан нишонлаган) ўйнаган, 14 ёшида эса ча-ча-ча рақси бўйича чемпионатда ғолиб чиққан, шундан кейин кутилмаганда кунг-фуни ўрганишга қарор қилган.
Бўлажак актёрга унинг кучли қобилиятларини кўра олган афсонавий Ип Ман устозлик қилди. Жанговар санъатлар бўлажак актёрга, хусусан, АҚШдаги илк ролларни (масалан, 1960 йиллар охиридаги «Бетмен» сериалида) ва ўқувчиларни тақдим этди.
Кино тарихидан эса «Қаҳр мушти», «Катта хўжайин», «Аждарҳонинг чиқиши» каби шедевр жангари фильмлар ва ўзи ҳам режиссёр ва сценарий муаллифларидан бири бўлган «Ўлим ўйини» фильмидаги сўнгги роли билан жой олган.