Ўзбекистонда илк бор халқаро мусиқа танлови бўлиб ўтмоқда

Қўшилди: 27 ноябр 2015 11:20
Кўрилди: 2155
Комментарии: 0
Ўзбекистонда илк бор халқаро мусиқа танлови бўлиб ўтмоқда
Тошкентда Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган академик чолғулар, эстрада ва анъанавий ижрочилик бўйича “Истеъдод” халқаро танлови бўлиб ўтмоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур халқаро танловда Франция, Корея Республикаси, Озарбайжон, Туркия, Россия Федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва юртимиздан 160 нафардан ортиқ иқтидорли ёш ижрочилар иштирок этишмоқда.
 “Истеъдод” халқаро танлови 2 та босқичда: фортепиано, торли чолғулар (скрипка, альт, виолончель, контрабас), эстрада хонандалиги ва анъанавий хонандалик йўналишларида бўлиб ўтмоқда.
 Манба: Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати