Аёллар маоши эркаклар даромади билан 118 йилдан кейин тенглашади

Қўшилди: 22 ноябр 2015 20:30
Кўрилди: 2043
Комментарии: 0
Аёллар маоши эркаклар даромади билан 118 йилдан кейин тенглашади
Аёллар ва эркакларнинг даромадлари ўртасидаги тафовут камаймоқда, аммо унинг суръатлари шу қадар секинки, бу кетишда тенглашув 2133 йилда рўй беради. Бу ҳақда РБКга асосланиб kun.uz ёзмоқда.
Аёллар ролини ошириш борасидаги ишлар ҳозирча иқтисодиёт оламида сезиларли ўзгаришлдар ясамади, деб хабар беради нашр. Халқаро иқтисодий форум мутахассилари тузган Gender Gap Index (GGI) рейтингидан маълум бўлишича, аёллар ва эркакларнинг бизнес оламида тенглашишини бир асрдан ортиқ вақт кутишга тўғри келади.
Айни пайтда эркакларнинг дунё бўйича ўртача даромади 21 минг доллардир. Охирги ўн йилда аёллар ва эркакларнинг даромади ўртасидаги фарқ бор-йўғи 3 фоизга қисқарди. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, бу кетишда улар фақат 118 йилдан кейин тенглашади.