Шаҳрисабзлик ҳайдовчи самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Қўшилди: 20 ноябр 2015 16:30
Кўрилди: 2092
Комментарии: 0
Шаҳрисабзлик ҳайдовчи самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Шаҳрисабздаги винозавод ҳайдовчиси Муродулло Назаров Исроилда самбо бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди
 38 ёшли Муродулло Назаров "Шаҳрисабз вино ароқ" АЖ да ҳайдовчи бўлиб ишлайди.
 24 давлатдан келган 267 спортчи орасида ҳамюртимиз 62 килограмм вазн тоифасида олти медални қўлга киритди. Спортчи бир неча бор ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон ва Осиё чемпионатларида ғолиб бўлган. Россия ва жаҳон кубоги совриндори ҳисобланади.
Муродулло Назаров келгуси йили Хорватияда мастер фахрийлар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашишни режалаштирмоқда.