«Ўзэкспомарказ»да спорт ускуналари, ашёлари ва спорт кийимлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Қўшилди: 18 ноябр 2015 19:00
Кўрилди: 2032
Комментарии: 0
«Ўзэкспомарказ»да спорт ускуналари, ашёлари ва спорт кийимлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида Sport World Uzbekistan — спорт ускуналари, ашёлари ва спорт кийимлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК Ахборот хизмати хабар қилмоқда. 
Унда Ўзбекистондаги спорт жиҳозлари ва ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. Улар орасида «Ўзавтосаноат» АК тизимида фаолият юритаётган 10 дан ортиқ корхоналар ҳам мавжуд.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда компания тизимидаги корхоналар, нафақат автомобиль заводларига бутловчи қисмлар етказиб бериш, балки халқ истеъмоли моллари ва спорт жиҳозлари ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйиб, маҳсулотлари турини йилдан йилга кўпайтириб бормоқда. Мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилган футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, катта теннис коптоклари, спортнинг енгил ва оғир атлетика турлари учун зарур бўлган барча жиҳозлар, спорт оёқ кийимлари иштирокчиларга манзур келмоқда.